Жоржиньо ўзи билан бирга ўйнаган энг зўр футболчи кимлигини айтди
Азарнинг ҳаракатлари жамоадошларига ишонч бағишлайди.
Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Жоржиньо фаолияти давомида ўзи билан бирга ўйнаган энг зўр футболчи кимлигини айтди.
“Эден Азар - ҳар сафар тўпга текканда гол урадиган ёки хавфли вазият ярата оладиган футболчи. У бошқалардан ажралиб туради, у ажойиб салоҳиятга эга ва у шубҳасиз мен бирга ўйнаган энг зўр футболчи. У ўйин тақдирини бир ўзи ҳал қилиши мумкин, у йўқ жойдан ҳам вазият ярата олади. Буларнинг барчаси унинг жамоадошларига катта ишонч бағишлайди”, - дейди Жоржиньо.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар