Жошуа ва Кличко реванш жанги ноябрда ўтказилиши мумкин
Британиялик боксчи Энтони Жошуанинг промоутери Эдди Хирннинг сўзларига кўра, укариналик Владимир Кличкога қарши ўтадиган реванш жанги шу йилнинг ноябрь ойида Лас-Вегасда бўлиши мумкин, дея хабар беради Sky Sports нашри.
30 апрель куни бу боксчилар ўртасида кечган қарама-қаршиликнинг 11-раундида Жошуа Кличкони нокаутга учратган эди. Ҳозирда у супер оғир вазн тоифасининг WBA (Super), IBF, IBO камарларига эгалик қилмоқда.
Фикрлар