Жошуани рингга қулатган Руис Энтонидан кам гонорар олди

Асли келиб чиқиши мексикалик бўлган америкалик Руис сенсацион тарзда WBA, IBF, IBO ва WBO камарлари соҳиби бўлган Энтони Жошуани бир неча бор нокдаун ҳолатига тушириб, якунда рақибни 7-раундда техник нокаутга учратиш орқали ғалаба қозонган эди.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра, мазкур муваффақиятга қарамай, Руис бор йўғи 5,6 млн еврони қўлга киритган. Шунга қарамай, ушбу гонорар 29 ёшли Руиснинг профи боксда 10 йиллик фаолияти давомидаги энг катта гонорари бўлди.

Жошуа эса ушбу жангдан 22,5 млн евро фойда кўрган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!