Жозе Моуриньо: Бу мавсум нафақат биз учун, балки, барчага қийин бўлади
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо бугун АПЛнинг 6-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон"га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен бу мавсум ўтган мавсумдагидан кўпроқ очко йиғамиз деб айтмаганман. Биз ўтган мавсумдагидан кўра кучлироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз, лекин бу мавсум жуда оғир ўтиши аниқ. Бу мавсум фақат биз учун эмас, барча учун қийин бўлади”, - дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, МЮ премьер-лиганинг ўтган 5та туридан сўнг 9 очко билан мусобақа жадвалида 8-ўринда бормоқда.