Жозе Моуриньо яна "Реал"га қайтмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи этиб тайинланади.

"Бенфика" расман мутахассис билан хайрлашганини ва унинг "Реал"га ўтаётганини эълон қилди. Лиссабон клуби маълумотига кўра, мадридликлар 63 ёшли мураббий учун 15 миллион евро тўлайди.

Моуриньо "Бенфика"ни бир мавсум ҳам бошқармади. У жамоа билан миллий чемпионатда учинчи ўринни эгаллади ва бирорта ҳам мағлубиятга учрамади.

Португалиялик мутахассис учун бу "Реал"га қайтиш ҳисобланади. У аввал ҳам 2010–2013 йиллар оралиғида "қироллик клуби"ни бошқарган ва бир қатор муваффақиятларга эришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!