
Жозе Моуриньода собиқ клубига қайтиш имконияти бўлган эди
"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз вақтида собиқ клуби "Порту"ни яна ярим мавсум бошқариш имконияти бўлган экан.
"Порту" президенти Пинту да Коста 2016 йил Моуриньони клубга олиб келишга уруниб кўрган эди, аммо "Манчестер Юнайтед" билан келишиб улгурган, "қизил иблислар" раҳбарияти эса маълум муддатга бўлса ҳам унга собиқ клубига қайтиш имкониятини бермаган.
Эслатиб ўтамиз, Моуриньо "Порту"ни 2002/04 йиллар мобайнида бошқарган ва 2003/04 мавсумда клуб билан Чемпионлар лигаси совринини қўлга киритган.
Фикрлар