Жуд Беллингем "Реал"да қанча вақт қолмоқчи эканини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия терма жамоаси ва "Реал Мадрид" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем "қаймоқранглилар" сафида қанча вақтга қадар тўп тепишини айтиб ўтди. 

"Мен "Реал"да узоқ қолмоқчиман. Умримнинг 10-15 йилини шу ерда ўтказишни истайман. 

Бу клуб, бу шаҳар, бу каби жамоадошлар айнан мен хоҳлаганларим! "Реал"да нима бўлса, барчаси менга ёқади. Жамоа учун бор кучимни сарфлашни мақсад қилганман", - деди англиялик иқтидор эгаси. 

Маълумот ўрнида, кеча Беллингем Англия терма жамоаси таркибида Италия термасидан устун келди - 3:1. Шу тариқа, инглизлар "Евро-2024" саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб, Германиядаги мусобақа гуруҳ босқичига йўлланмани нақд қилди.

photo_2023-10-18_19-01-37

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!