Жуда оз қолди: Неймар ПСЖ учун тиббий кўрикдан ўтиб, Барселонага қайтди

 

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Неймар Португалияда ПСЖ учун тиббий кўрикдан ўтди ва Барселона шаҳрига қайтиб келди.

Бразилиялик 25 ёшли футболчи аэропортда уни кутиб олган барчага “Эртага гаплашамиз” деди.

Катта эҳтимол билан Неймар бугун Барселона шаҳрида ҳамма билан хайрлашади ва эртага ПСЖ футболчиси сифатида таништирилади.

Аввал хабар қилинганидек, Неймар 222 миллион евро эвазига ПСЖга ўтади ҳамда 5 йиллик шартнома имзолайди. У келишувга кўра, ҳафтасига 575 минг евро маош олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!