Журналистик суриштирув: "Пахтакор" ва "Навбаҳор" нега "Олимпик" футболчиларини қўлга кирита олмади?
Аввалроқ, "Олимпик" ўз футболчиларини бошқа клубларга қўйиб юбормасликни режа қилгани ҳақида хабар бергандик. Яҳёхўжа Улуғхўжаев бу борада журналистик суриштирув ишларини олиб борди ва ўз хулосаларини маълум қилди:
"Олимпик" футболчиларига (жамоа билан контракти якунланмаганлар назарда тутилмоқда) бошқа жамоага ўтиш учун рухсат бермагани бор гап.Раҳбарият проектнинг энг муҳим палласида таваккал қилмасликка қарор қилган.Сабаби, 17 январь санасида йиғинга киришадиган Олимпия терма жамоаси аъзолари деярли баҳорнинг сўнгги кунларига қадар йиғин, ўртоқлик ўйинлари ва Осиё чемпионати билан банд бўлади".
"Бирор бир клубга ўтган тақдирда ҳам, футболчи ёзга қадар янги жамоасига ёрдам бера олмаслиги аниқ. Шу ва бошқа деталларни ҳисобга олган "Олимпик" раҳбарияти Абдурауф Бўриев, Отабек Жўрақўзиев, Саидазамат Мирсаидов, Алишер Одилов трансферини (ваҳоланки клуб футболчиларни текинга қўйиб юбормаётган эди) ёзга қадар "музлатди". Темур Мамасиддиқов жароҳати борлиги ва якуний қайдномада бўлиш эҳтимоли камлиги сабабли "Локомотив"га қўйиб юборилади.
"Навбаҳор" билан Туркияга йўл олган Мирсаидов ва Одиловлар Олимпия терма жамоасининг йиғинига Туркияда қўшиладиган бўлди. Улар "лочинлар" билан контракт (камида ёзгача) имзоламайди. Бўриевни "Пахтакор"га 99 фоиз хал бўлган трансфери хам "отмен".
Фикрлар