К-2 Лига. Алибоевнинг голи жамоасига ғалаба келтирди (видео)

Жанубий Корея К-2 лигасининг 23-туридан ўрин олган "Тэджон Ситизен" ва "Асан" жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Учрашувдаги ягона голга ҳамюртимиз Икром Алибоев муаллифлик қилди. Ўйиннинг 17-дақиқасида Ким Сён Субнинг узатмасидан сўнг Алибоев дарвозани ишғол этди. Бу легионеримизнинг янги жамоасидаги илк голи ҳисобланади. 

Маълумот учун, "Тэджон Ситизен" 23-турдан сўнг 37 очко билан учинчи поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!