К Лига. Ашурматовнинг жамоаси мағлуб бўлди, Искандеровникида эса дуранг

Бугун Жанубий Корея К Лигасида 2-тур ўйинлари давом якунланди. Ҳозиргина тур доирасидан ўрин олган сўнгги икки ўйин ўз ниҳоясига етди. Икром Алибоев фаолият олиб борадиган "Сеул" ўз майдонида Рустам Ашурматовнинг "Гвангю" жамоасини қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ашурматов майдонда 90 дақиқа давомида ҳаракат қилган бўлса, Алибоев қайдномага киритилмади.

Жамшид Искандеров тўп тепадиган "Сеонгнам" эса "Инчхон Юнайтед"га қарши баҳс олиб борди. Искандеров 90 дақиқа ўйнаган ушбу беллашувда ҳисоб очилмади - 0:0.

Шу тариқа, "Сеонгнам" ҳисобидаги очколар сони 4 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 4-ўринга чиқиб олди. 3 очкоси бор "Сеул" эса 6-поғонадан жой олган. Ортда қолган 2 тур давомида ғалаба тугул, гол ҳам кирита олмаган "Гвангю" эса турнир жадвалининг сўнгги ўринида бормоқда.

К Лига. 2-тур

"Сеул" - "Гвангю" 1:0

"Сеонгнам" - "Инчхон Юнайтед" 0:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!