К Лига. Ашурматовнинг жамоаси мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди

Бугун Жанубий Корея К Лигасида 5-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Рустам Ашурматов фаолият олиб борадиган "Гвангжу" жамоаси сафарда "Сувон Блюингс"га қарши баҳс олиб борди ва 92-дақиқада киритилган гол эвазига ғалаба қозонди.

Ашурматов беллашувни асосий таркибда бошлади ва ўзининг фаол ҳаракатлари билан жамоасининг мавсумдаги илк ғалабасига катта ҳисса қўшди. Шу тариқа, "Гвангжу" ҳисобидаги очколар сони 4 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 10-ўринга кўтарилиб олди.

К Лига. 5-тур

"Сувон Блюингс" - "Гвангжу" 0:1

Гол: Фелипе (90+2)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!