К Лига. Ашурматовнинг жамоаси мавсумдаги илк очкосини қўлга киритди (видео)
Бугун Жанубий Корея К Лигасида 4-тур ўйинлари якунланди. Ҳамюртимиз Рустам Ашурматов фаолият олиб борадиган "Гангвон" жамоаси бу тур сафарда "Сувон Блювингз" клуби меҳмони бўлди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ашурматов одатдагидек беллашувни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа давомида фаол ҳаракат қилди.
Қайд этиш жоиз, мазкур дурангдан сўнг "Гангвон" ҳисобидаги очколар сони 1 тага етди ва жамоа турнир жадвалида сўнгги, 1-ўринни эгаллаб турибди.
К Лига. 4-тур
"Сувон Блювингз" - "Гангвон" 1:1.
Фикрлар