К Лига. Ашурматовнинг жамоаси мавсумдаги илк очкосини қўлга киритди

Бугун Жанубий Корея К Лигасида 4-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Рустамжон Ашурматов фаолият олиб борадиган "Гвангжу" жамоаси ўз майдонида "Ульсан"ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Қайд этиш жоиз, бу мезбонлар учун жорий мавсумдаги дастлабки очко бўлди, аммо шунга қарамасдан жамоа турнир жадвалида сўнгги, 12-ўринни эгаллаб турибди. Ашурматов бугунги беллашувда захирада қолди.

Параллель равишда кечган "Пусан Ай Парк" - "Сувон Блюингс" қарама-қаршилигида эса ҳисоб очилмади - 0:0. Мезбонлар сафида Достонбек Турсунов тўлиқ 90 дақиқа майдонда тўп тепди.

К Лига. 4-тур

"Гвангжу" - "Ульсан" 1:1

"Пусан Ай Парк" - "Сувон Блюингс" 0:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!