К Лига. Искандеровнинг жамоасида ишлар яхши эмас
Бугун Жанубий Корея К Лигасида 11-тур учрашувлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Жамшид Искандеров фаолият олиб борадиган "Сеонгнам" жамоаси сафарда "Чонбук Моторс"га қарши баҳс олиб борди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Искандеров 90 дақиқа майдонда фаол ҳаракат қилди.
Шу тариқа, "Сеонгнам"нинг чемпионат доирасидаги ғалабасиз серияси 7 учрашувга етди. Жамоа сўнгги бор 31 май куни "Сеул"ни мағлуб этганидан буён 5 мағлубият ва икки дуранг натижа қайд этди холос.
К Лига. 11-тур
"Чонбук Моторс" - "Сеонгнам" 2:2.
Фикрлар