К Лига. "Сеонгнам" гранд клубни мағлуб этди

Бугун Жанубий Корея К Лигасида 19-тур учрашувлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Жамшид Искандеров фаолият олиб борадиган "Сеонгнам" жамоаси ўз майдонида "Чонбук Моторс"ни қабул қилди. Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончи ғалабани қўлга киритди.

Искандеров захирада қолди. Шу тариқа, "Сеонгнам" ҳисобидаги очколар сони 21 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.

К Лига. 19-тур

"Сеонгнам" - "Чонбук Моторс" 2:0

Голлар: Ю Ин Су (30), Парк Тае Жун (52).

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!