К Лига. Турсуновнинг жамоаси мавсумдаги илк очкосини қўлга киритди
Бугун Жанубий Корея К Лигасида 3-тур ўйинлари якунига етди. Ҳамюртимиз Достон Турсунов фаолият олиб борадиган "Пусан Ай Парк" жамоаси сафарда "Ульсан Хёндэ" билан куч синашди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Турсунов беллашувни асосий таркибда бошлади ва 44-дақиқада олган жароҳати натижасида захирага олинди. Қайд этиш жоиз, бугунги баҳсда қўлга киритилган очко "Пусан Ай Парк" учун мавсумдаги дастлабкиси бўлди ва жамоа турнир жадвалида 12 клуб орасида 11-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар