Испания чемпионати 21-турида "Атлетико" "Кадис" билан куч синашади. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.

Кадис

  • Альваро Негредо 35', 71'

Примера Дивизион 21-тур

31/01/2021, 20:15

2
:
4
Тугади

Атлетико Мадрид

  • Луис Суарес 28', 50'
  • Сауль Ньигес 44'
  • Коке 88'

Стадион: Estadio Ramon de Carranza 0 томошабин

Бош ҳакам: Jesus Gil

45'
90'

  • 90+5'

    Ўйин якунланди.

  • 90+4'

    Альберто Переа жарима майдонига тўпни узатди, ҳимоячилар қайтаришди.

  • 90+1'

    Ренан Лоди шифокорлар майдонга тушишига сабабчи бўлди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    ГООООООЛ! Коке очиқ қолган даврозага тўпни аниқ йўллади ва ҳисобни йириклаштирди.

  • 88'

    Кала ўрнига Филип Малбашич ўйинни давом эттиради.

  • 87'

    Фали Мануэль Ньетога ўрнини бўшатиб берди.

  • 87'

    Хайро Искьердо ўрнини Аугусто Фернандесга бўшатиб берди.

  • 85'

    Жоффрей Кондогбиа сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 84'

    Луис Суарес ўрнини Эктор Эррерага бўшатиб берди.

  • 83'

    Сауль ўрнига Жоффрей Кондогбиа ўйинни давом эттиради.

  • 82'

    Альберто Переанинг бурчакдан узатган пасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 81'

    Иван Шапоничнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 79'

    Альберто Переанинг пасини ҳимоячилар қайтаришиди.

  • 77'

    Хесус Хиль Мансано сариқ карточка кўрсатди, Коке ўйин қоидасини бузди.

  • 76'

    Альваро Негредонинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 74'

    Альберто Переанинг пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 73'

    Ҳакам Шиме Врсалькога сариқ карточка кўрсатиб тинчлантирмоқчи бўлди.

  • 71'

    ГООООООЛ! Альваро Негредо ҳимоячилардан қайтган тўпни дарвозага аниқ йўллади.

  • 68'

    Луис Суареснинг зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди.

  • 66'

    Энтони Лосано ўрнини Иван Шапонич эгаллади.

  • 64'

    Сальвадор Санчес-Понсе тўпни тўхтата олмади, пас ноаниқ чиқди.

  • 60'

    Томас Лемар ўрнини Ренан Лоди тўлдирди.

  • 60'

    Жоау Феликс ўрнига Анхель Корреа ўйинни давом эттиради.

  • 59'

    Энтони Лосано дарвозага кучли зарба йўллади, тўп дарвозанинг устунига тегди!

  • 57'

    Жоау Феликснинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 56'

    Энтони Лосано зарба йўллади, бироқ дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 54'

    Хон Гарридо майдонга тушди, Исаак Карселен ўйинни тарк этди.

  • 50'

    ГОООООООЛ! Луис Суарес пенальтини аниқ амалга оширди.

  • 50'

    Луис Суарес пенальтини амалга оширмоқчи.

  • 49'

    Маркос Мауро жарима майдони ичида қўполлик ишлатди ва ҳакам 11 метрли жарима тўпи белгилади.

  • 46'

    Шиме Врсалько Лукас Торрейра ўрнига майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+8'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45+7'

    Йенс Йонссоннинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 45+4'

    ВАРдан сўнг ҳакамнинг қарори ўзгармади. Пенальти йўқ!

  • 45+4'

    Хесус Хиль Мансано ВАРни кўрмоқчи, тайм сўнггида пенальти кўришимиз мумкин.

  • 45+3'

    Хосе Мария Хименесга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда, у тўп учун курашда жароҳат олганга ўхшайди.

  • 45+2'

    Коке жарима майдонида қўли билан ўйнади дея пенальти сўради рақиб футболчилари, бироқ ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини қайд этди.

  • 45'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    ГООООООЛ! Сауль Томас Лемар узатиб берган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллади.

  • 44'

    Томас Лемар бурчакдан тўпни ўйинга киритади.

  • 43'

    Атлетико футболчиси офсайдда қолиб кетди.

  • 41'

    Жоау Феликс ҳакли тарзда сариқ карточка билан жазоланди.

  • 40'

    Хайро Искьердо қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 39'

    Альваро Негредо жароҳат олди, унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.

  • 38'

    Лукас Торрейра рақибдан тўпни қўполлик билан олиб қўйди, ҳакам уни сариқ карточка билан огоҳлантирди.

  • 35'

    ГОООООЛ! Альваро Негредо дарвозанинг чап пастги қисмига тўпни жойлаб қўйди

  • 33'

    Луис Суарес тўпни тўхтата олмади ва тўпни рақиб футболчиси эгаллаб олди.

  • 31'

    Энтони Лосанонинг узатмасини ҳимоячилар бартараф этишди.

  • 28'

    ГООООООЛ! Луис Суарес жарима зарбасини аниқ амалга оширди ва ҳисобни очди.

  • 27'

    Маркос Мауро қўполлик ишлатди ва ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 25'

    Энтони Лосано баланд сакраб дарвозага зарба йўллади, бироз ноаниқ.

  • 20'

    Исаак Карселенга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 19'

    Жоау Феликснинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар бартараф этишди.

  • 15'

    Луис Суареснинг жарима майдонидан йўллаган зарбасига ҳимоячилар блок қўйишди.

  • 13'

    Йенс Йонссон қўполлик ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 12'

    Жоау Феликснинг бурчак зарбаси хавфли кўриниш олмади.

  • 11'

    Саулнинг пасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди, бурчак тўпи тепилади.

  • 10'

    Энтони Лосано жарима ҳудудига тўпни ошириб берди, бироқ ҳимоя ишончли ўйнаб, хавфни бартараф этди.

  • 8'

    Атлетико футболчисининг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 7'

    Жоау Феликс тўп учун курашда жароҳат олди ва шифокорлар кўмагида майдонни тарк этди.

  • 7'

    Энтони Лосано қўполлик ишлатиб тўпни рақибдан олиб қўйди, ҳакам ўйинни тўхтатди ва жарима тўпи белгилади.

  • 5'

    Атлетико футболчилари тўпни узатишда хатоликка йўл қўйишди ва Кадис футболчилари қарши ҳужум уюшьтиришмоқда.

  • 2'

    Кадис футболчиси бурчакдан ошириб берган тўпи ҳеч кимга тегмасдан майдондан чиқиб кетди.

  • 2'

    Альберто Переа тўпни ўзига бўйсундириб олди ва дарвозага зарба берди, голкипер тўпни бурчакка буриб юборди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
+998902610401
31/01/2021 20:51
Ассалому алейкум хурматли ушбу сайт мутахасислари Спортс.уз сайтини жудаям кўплаб Навбахор мухлислари кузатади охирги кунлада Навбахор хақида янгиликлар ёзмай қўйилди буни сабабини билмадим лекин тахминимча ўтган куни бир ахмоқ ушбу сайт ва Наманганлик мухлислар тўғрисида ёмон сўзлар айтган эди агар шунинг учун бўлса қайдаги бир ахмоқни гапларини инобатга олиш яхши эмас ўша хақоратли сўзни ёзган ахмов эшитиб турган бўлсанг билиб қўй биз санга ўхшаб ахмоқ эмасмиз сани сўкмиймиз кейинги сафар қонун доирасида судда гаплашамиз сан билан яхшигина тилингп жавоб берасан кейин ўйлаб ёзадиган бўласан илтимос Навбахор жамоамиз тўғрисидаям янгилик бўлсин хеч йўқ бир кунда бир марта рахмат илойим чарчамайна.