Кальвин Эмери Лион кортларини титратмоқда
Ads

Франциялик теннисчи Кальвин Эмери Лионда ўтаётган турнирнинг иккинчи даврасига йўл олди.

У мусобақанинг биринчи даврасида ҳамюрти Корентена Мутени уч сетда, – 6:7, 6:4, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа зафар қучган Кальвин "Open Parc Auvergne-Rhône-Alpes Lyon" турнирининг навбатдаги босқичида испаниялик Гильермо Гарсия-Лопес, ёки яна бир француз теннисчиси Адриан Маннаринога қарши кортга чиқади.

Sports.uz