“Кальяри” ижарага олинган ҳужумчидан воз кечадиган бўлди

  • 3 январь, 2024, 11:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Кальяри” ҳужум чизиғини кучайтириш учун ёзда “Монца”дан ижарага олинган Андреа Петанья муддатидан аввал ортга қайтарилиши кутиляпти.

Tecno

28 ёшли футболчи А Серияда 11 маротаба майдонга тушиб, ҳали бирор маротаба рақиб дарвозасини ишғол қила олгани йўқ. Унинг ҳисобида атиги битта ассист бор холос.

“Кальяри” спорт директори Бонато асосан кўп гол уриш учун олиб келинган форвард ўз вазифасини бажара олмаётгани туфайли январь ойида уни ортга қайтариб юбормоқчи.

Бироқ бош мураббий Клаудио Раньери ҳужум чизиғи вакилларидан Зито Лувумбо Африка миллатлари кубогида қатнашиш учун кетгани ва Элдор Шомуродов жароҳат туфайли узоқ вақтга сафдан чиққанини инобатга олиб, Андреа Петаньяни қўйиб юборишга кўнмай турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!