Камару Усман-Хорхе Масвидаль жангидаги энг сара суратларни томоша қилинг!

  • 25 апрель, 2021, 10:24
  • 0
  • MMA

Бугун АҚШнинг Жексонвилл шаҳри "UFC 261" турнирига мезбонлик қилди. Ушбу жанг кечасида учта чемпионлик жанги бўлиб ўтди. Жумладан, аёллар ўртасида супер енгил вазн тоифаси вакиласи Валентина Шевченко Жессика Андрадени мағлуб этиб, чемпионлик камарини муносиб ҳимоя қилган бўлса, "сомонча"дивизиони чемпиони Вейли Жанг Роуз Намаюнасдан нокаутга учраб, чемпионликни топширди ва энг асосий баҳсда Камару Усман Хорхе Масвидални иккинчи раундда нокаутга учратиб, барча гап-сўзларга якун ясади. 

Қуйида ушбу марказий жангдан олинган ажойиб фотоларни тақдим этамиз.

Усмандан анъанавий старт!

ММА_1

Камару Усман Нигерияда таваллуд топган ва ислом динига эътиқод қилади. У Аллоҳдан куч-қувват сўради ва натижа барчага маълум...

ММА1_2

Мухлисларга ва ниҳоят, UFC жангларига киришга рухсат берилди. Уларнинг юзидаги қувончни кўриб турибсиз!

ММА2

Камарунинг кучли "оверхенд" зарбаси бу сафар кутганидек натижа бермаганди. Масвидаль эса бу гал қутилиб қолган вазият...

ММА4

Хорхе Масвидаль бир нечта кучли "лоу-кик" зарбаларини йўллади. Лекин бу Усманга талофот етказа олмади.

ММА5

Бу сафар Хорхе "мидл-кик" зарбасини йўллади. Оғриқли бўлди. Буни Усманни юзидан ҳам англаш мумкин.

ММА8

Масвидалнинг ташриф қоғози бўлмиш "Учар тизза" бу сафар иш бермади. Чунки Усман Бен Аскрен эмасди!

ММа10

Бу сафар Хорхе Усманнинг "кросс" зарбасидан қочиб қутула олмади. 

мма12

 Усманнинг тўғридан йўллаган зарбаси Масвидални камроқ гапириш керак эканлигига ўзига хос огоҳлантириш бўлди 

мма13

Бу зарба "портлаш"нинг олдидан чалинган қўнғироқ эди.

мма14

Бу зарба эса, жангдан аввал Усманнинг зарбаси кучсиз, деган Масвидалга муносиб жавоб эди. 

мма16

Масвидаль "эртаги" тамом!

мма17

Усмандан хурсандчилик кўз ёши...  Рўйхатга эътибор беринг! Демиян Мая, Дос Аньос, Вудли, Ковингтон, Бёрнс, Масвидаль. Усман дивизион қироли!

мма18

Фотолар mmajunkie.com сайтидан олинди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!