Камавинганинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. У қачон сафга қайтади?
Франция терма жамоаси "Евро-2024" саралашидан ўрин олган учрашувлар олдидан машғулотларга киришди. Ушбу йиғинга "Реал" аъзоси Эдуард Камавинга ҳам чақирилган.
Ярим ҳимоячи машғулотда Усмон Дембеле билан тўқнашган ва тиззасидан жароҳат олган. У 2024 йилда бошқа майдонга туша олмайди, дея хабар бермоқда "Releveo" нашри. Камавинга январда сафга қайтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Камавинга ушбу мавсум "қаймоқранглилар" сафида 17 та ўйинда майдонга тушди. У "Наполи", "Унион Берлин", "Вильярреал" каби жамоаларга қарши ўйинларни ўтказиб юборади.
Фикрлар