Камерун 10 киши бўлиб қолган рақибни қийинчилик билан мағлуб этди

Африка миллатлар кубоги 1/8 финал босқичидан ўрин олган Камерун - Комор ороллари учрашуви якунига етди. Ушбу ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

29-дақиқада Экамби ҳисобни очди. 70-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Абубакар орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Бироз ўтиб, Мчангама ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. 

Шундай қилиб, Камерун Африка миллатлар кубоги чорак финалига йўл олди. 

Шунингдек, Гамбия ҳамда Гвинея иштирокидаги баҳс ҳам бўлиб ўтди. Унда Гамбия Барроу томонидан 71-дақиқада киритилган ягона гол эвазига ғалабани тантана қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!