Камолиддин Тожиев: "Иккита хато иккита гол билан тугади"

Суперлиганинг 22-турда "Пахтакор" жамоаси сафарда "Қизилқум" билан куч синашди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувдан сўнг жамоа мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Тўпни ва ўйинни назрот қилиб икки тўп фарқи билан ютқаздик. Иккита хато иккита гол билан тугади.

- "Пахтакор"га нима етишмаяпти?

- Бизда гол киритадиган ҳужумчи йўқ. Вазиятлар яратиб дарвозага тепмаса, гол бўлмайди. 

- Холдорхоновнинг майдонга тушиши ҳужумни кучайтиририш режаси эдими?

- Биз 3 марказий ҳимоячи билан тўп тепаётган эдик. Кейин мудофаа вакиллари сонини 4 тага етказиб Холдорхоновни ҳужумга ташладик. Азмиддинов қанот ҳимоячиси вазифасини бажарди. Бир-икки ўзгариш нишонга тегмади. 

- Қаршидаги икки учрашувда ҳам очко йўқотдингиз, буни стадионга қандайдир тааллуқли жойи борми?

- Майдоннинг таъсири эмас. Бугун иккита хато қилдик ва бу гол бўлди. Баъзида 20 та хато қилганда ҳам рақиб дарвоза олдига яқинлаша олмайди.

- "Пахтакор" совринли ўринлар учун курашдан чиқдими?

- Нега? Биз охиригача кураш олиб борамиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!