Камолиддин Тожиевнинг мавсум-2017даги кўрсаткичлари
Ads

"Пахтакор" сардори Камолиддин Тожиев жорий мавсум 19 марта жамоани майдонга бошлаб тушди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Майдонда ўтказган вақти бўйича у 1466 дақиқалик кўрсаткич билан 9-натижани қайд этди. Ўз ҳисобига бир бор гол ёздириб қўйишга эришди.

Бир учрашувда ўртача 84 фоиз аниқ тўп ошириш билан кўп марта ҳужумларни бошлади. Ҳимояда ҳар 10 яккакурашдан 7тасида рақиблардан устун келди. Тўпни олиб қўйиши бир ўйинда ўртача 6 мартани ташкил этган. Рақиб ҳужумини узиб қўйишдаги муваффақиятли ҳаракатлари 65 фоиздан иборат бўлган.

Тожиевнинг "Пахтакор" учун ўтказган учрашувлари сони 164тага етди. Камолиддин 11 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга эришган. Жамоамиз таркибида у 7 марта Ўзбекистон чемпионига айланиб, 8 бор Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлган.