"Барселона" президентлигига номзод Агусти Бенедито ўзининг сайлов олди кампаниясини намойиш этди. As нашрининг ёзишича, Бенедито президентлик сайловида ғалаба қозонган тақдирда, "Камп Ноу"нинг ўрнига янги стадион қуришни режалаштирмоқда.

Агусти бу борада икки йўлни таклиф қилмоқда. Биринчиси "Камп Ноу"ни бутунлай бузиб, унинг ўрнида янги аренани бунёд этиш ва вақтинча "Олимпия" стадионига кўчиб ўтиш, иккинчиси Сан-Жоан-Деспи туманида янги стадион қуриш.

Қайд этиш жоиз, Бенедито "Камп Ноу"нинг сиғимини 99 мингдан 105 мингга оширадиган реконструкцияга бутунлай қарши. У ўзининг позициясини тушунтирар экан, "Камп Ноу" 1957 йилда қурилганлигини ва ушбу реконструкцияга яроқсизлиги билан изоҳлаган. 

Эслатиб ўтамиз, 27 октябрь куни Хосеп Мария Бартомеу "Барселона" президенти лавозимини тарк этди. Клубнинг янги раҳбарини сайлаш 2021 йилнинг январида бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)