Канада терма жамоаси ўз ўйинларига қилич билан ташриф буюради. Бунинг сабаби нимада?

Канада терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш ўйинларида ҳар бир ўйинга қилич билан ташриф буюрган. Бунинг сабаби нимада эканини жамоа бош мураббийи Жон Хердман изоҳлаб ўтди.

"Қилич - "Янги Канада" белгиси. Йигитларга доим бизда қалқон борлигини айтганман. 

Шундай экан, биз ўз қиличимизни яратдик. Унда лотинча "Nihil timendum est", яъни "ҳеч нарсадан қўрқма", - деб ёзилган. 

Бу Янги Канада. Биз шу тарзда рақибга қарши кураш олиб борамиз. Бу бизнинг ўзгача услубимизга айланади", - деди Канада бош мураббийи.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!