Канчельскис:

Вақтида "Фиорентина"да ўйнаган "Навбаҳор" собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис "бинафшалар" сафига ўтган "Спартак" ҳужумчиси Александр Кокорин ҳақида фикр билдирди. 

"У яхши футболчи. "Фиорентина" таркибни кучайтириш учун ажойиб трансферни амалга оширди. У энг яхши ўйнини "Зенит"да кўрсатган, "Спартак"да эса кам ўйнади.

Классик иккинчи ҳужумчи. Кокорин тажовузкор, тўпни олиш керак бўлганида рақибни таъқиб қилади. Қоларвеса, у жамоадошларига куч бера олади. 

Италия чемпионати у учун ажойиб имконият. Александр фаолиятини қайта бошламоқчи, акс ҳолда у ўзгаришга журъат этмаган бўларди", -деди мутахассис. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар