Канчельскис: Сульшер мавсум якунида МЮ бош мураббийлигидан кетади

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ футболчиси Андрей Канчельскис Жозе Моуриньонинг ўрнига бош мураббийликка келган Уле-Гуннар Сульшерни “Олд Траффорд”да узоқ вақт ишламаслигини айтди.

“Мавсум якунида жамоада ўзгариш бўлади ва бошқа мураббий келади. Ҳозир “Манчестер Юнайтед”дагилар чемпионлик пойгасидан чиқишганини сезишмоқда. Уларнинг олдида турган энг асосий вазифа Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишдир. Сульшер мавсум якунигача ишлайди ва ундан сўнг жамоага янги мураббий келади. Менимча улар бу борада аллақачон ишларни бошлаб юборишган.

Сульшер – “Манчестер Юнайтед”ни бошқара оладиган савиядаги мураббий эмас. Балким у яна жамоада ҳужумчилар бўйича мураббий бўлиб қолар...”, - дейди россиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Канчельскис айни дамда Наманганнинг “Навбаҳор” клубини бошқармоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!