Канчельскис Юранни танқид қилиб, Ўрунов атрофидаги вазият қачон ўзгаришини айтди

“Навбаҳор”нинг собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис  “СКА-Хабаровс” бош мураббийи Сергей Юраннинг ўзбек легионери Остон Ўруновнинг ёши кичрайтирилгани ҳақидаги шов-шувли чиқишларига ўз муносабатини билдирди.

- Нима Юраннинг ўзи футболчининг ёшини “уриб” берганми? Ёки ҳаммасининг тепасида турганми? Буни қаерда билди? Бу ҳеч кимга маълум эмас. Футболчининг ёши кичрайтирилгани ҳақидаги гаплар мени ҳайрон қолдиради. Мен Ўзбекистонда ишладим ва бунақа ҳолатга дуч келганим йўқ. Бунақа нарсалар бош мураббий ваколатига кирмайди. Менинг қўл остимда футболчи борми, у билан ишлайман. Бори шу.

Албатта, Ўруновнинг “Спартак”даги ишлари юришяпти, дея олмайман. Ўйин амалиёти етишмаётган ёки Тедеско уни бошланғич таркибга қўймаётган бўлса, келажаги  ҳақида бир қарорга келиши керак. Лекин қишки йиғинда Ўрунов атрофидаги вазият тубдан ўзгариши мумкин, - деди Андрей Канчельскис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Rustamov Dilmurod
16/12/2020 18:34
Malades Kanchelskiyni Odamiylik ha qoyil omadingni bersin kanchelskiy Namangan lik muxlislar sendan minnatdor