"Канело" бу йил жанг ўтказмаслиги мумкин ёхуд унга қанча миқдорда гонорар таклиф қилинмоқда?
Тўрт вазнда жаҳон чемпиони мексикалик Сауль "Канело" Aльварес 2020 йилда жанг ўтказмаслиги мумкин. Сауль DAZN платформасида ҳар бир жанги учун 35 миллион доллар гонорар учун 11 жангга шартнома имзолаган эди. Бироқ, DAZN қарорини ўзгартириб, ушбу маблағнинг ярмини таклиф қилмоқда. Бунга сабаб сифатида Сауль ва унинг промоутерлик компанияси “Golden Boy” йилига камида бир марта топ даражали боксчи билан жанг қилиш бўйича шартномага амал қилмаётгани ва кучсиз рақиблар таклиф қилаётганини билдирган.
“Golden Boy” компанияси эса, бундан норози бўлмоқда. Ўрта вазндаги вакант бўлиб турган, WBC Super камари учун “Канело”га Aвни Йилдирим таклиф қилинган, аммо DAZN ушбу жангни тасдиқламаслиги айтиб ўтилган эди. Ҳозирда, мексикалик боксчига рақиб сифатида супер ўрта вазнда WBA чемпиони Каллум Смит ва ушбу вазнда WBO чемпиони Билли Жо Сондерс варианти илгари сурилмоқда ва бу борада музокараларга ҳам киришилган.
Фикрлар