Каннаваро АҚШдаги текширувларга изоҳ берди
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро АҚШда делегация аъзолари текширувдан ўтказилгани билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди.
“Бу оддий назорат эди. Ҳозир бундай текширувлар деярли барча аэропортларда амалга оширилади. АҚШда эса бу жараён тўғридан-тўғри учиш-қўниш йўлагида бажарилади”.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда терма жамоа аъзолари Нью-Йоркка етиб келганидан сўнг металл детекторлар ва хизмат итлари ёрдамида текширувдан ўтказилгани акс этган видеолар тарқалган эди. Каннаваро эса бу ҳолатни одатий хавфсизлик тартиби сифатида баҳолади.
Маълумот учун, “оқ бўрилар” турнирдаги илк учрашувни Колумбияга қарши ўтказади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 07:00 да старт олади.

Фикрлар