Каннаваро: "Кападзе билан ишлашда менда ҳеч қандай муаммо йўқ"

CHERY AUTO

Каннаваро ўз услубига қараб футболчиларни чақаридами ёки футболчиларни потенциалига?

Tecno

Ҳозирги жамоа иккита ўртоқлик ўйини учун чақирилган. Биз икки кун олдин етиб келдик, шу сабабли, катта ўзгариш киритиш натоғри бўлади, деб ҳисоблайман. Биз бундан олдинги иккита мураббий бошлаган ишни давом эттирамиз. Мен ҳужумкор футбол тарафдориман, лекин бу дегани жамоа 90 дақиқа ҳужум қилади,, дегани эмас. Баъзида ҳимояланиш керак, баъазан ўртада кутиб олиш, шу сабабли, вазиятдан келиб чиқиб ҳаракат қиламиз.

Қувайтга қарши ўйин сиз учун нимани англатади?

Албатта, ушбу ўйинчилар мени танловим бўлмаса ҳам, ишонаманки, энг кучлилар йиғилган ва улар қўлидан келганча ҳаракат қилишига ҳеч қандай шубҳам йўқ. Ушбу учрашувда барча қўлидан келганини қилади ва шуни ҳам унутмаслик керакки, бизда жароҳат олган 6-7 та футболчи ҳам бор.

Биз мураббийлар штаби билан келишган ҳолда, қайси футболчилар майдонга тушишини ҳал қиламиз. Бугун кечқурун футболчилар билан гаплашиб ҳам оламиз. Мен аллақачон футболчилар ҳақида қандайдир фикрга эгаман. Машғулотдан кейин аниқ бўлади, эртага ким асосий таркибда бўлиши.

Турғунбоев ва Эшмуродов ҳам терма жамоага чақирув олди. Бунга сабаб нима бўлди?

Мен барча олдинги ўйинларни кўриб чиқдим ва шунга амин бўлдимки, ушбу икки футболчи таркибда йўқлигини сездим. Шундан кейин уларни йиғинга жалб қилишни федерациядан сўрадим. Иккита футболчини жароҳат сабаб йўқотдик ҳам.

Кападзе сизга ёрдамчи бўлиб қолди. Нима деб ўйлайсиз у қанча вақтга сизга ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаши мумкин?

У сизга ёрдамчи мураббий бўлмайман, деб айтдими?

Йўқ

Кападзе биз билан. Биз ҳар доим бирга ишлаб келмоқдамиз. Биз бир-биримизга ўхшаш бўлган фалсафага эгамиз. Унда футболчилар ҳақида кўпроқ маълумотлар бор. Шу сабабли, мен билан бирга. 

Мен ўтган сафар ҳам айтиб ўтгандим, у билан ишлаш учун менда ҳеч қандай муаммо йўқ, чунки олдинги ишлаган жамоаларимда ҳам доимо маҳаллий мутхассис ёрдам берган. Балки яна бошқа ҳодимларни ҳам жалб қилармиз.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию