Каннаваро Мисрга қарши ўйин ҳақида: "Жисмоний ҳолатимиздан ҳали хавотирдаман" (матбуот анжумани)

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоамиз бош мураббийи Фабио Каннаваро Мисрга қарши тўқнашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашмоқда. 
 
"Мен футболчилар учун жуда хурсандман. Мен келганимдан буён улар қўлдан келганча ҳаракат қилишмоқда. Ўйинчиларим ҳар куни ўрганишга ва янада яхшиланишга ҳаракат қилишмоқда. Бу орқали, қанчалик кучли эканлигимизни кўрсатишмоқчи. Биласиз, Мисрга қарши, топ футболчиларга қарши майдонда ўйнаш осон эмас. Лекин жамоамиз билан бирга, ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан бошлаб диққат билан ўйнашга ҳаракат қилдик. Биринчи голда ҳам, иккинчи голда ҳам ва тўпсиз вазиятларда ҳам яхши ўйнадик. Шунингдек, барча зоналарни ёпишга ҳаракат қилдик. Албатта, натижа биз учун жуда муҳим ҳисобланади. лекин ҳозирги кунда шу тарзда ишлашда давом этишимиз зарур. Шундай бўлса ҳам мен барибир жисмоний ҳолатимиздан хавотирдаман. Биз буни яхшилашга ҳаракат қиламиз". 
 
Остон Ўрунов Эронга қарши баҳсда майдонда туша оладими? 
 
"Билмадим (кулади). Остон чарчаган эди. У қўлидан келган барча нарсани қилди. Жароҳатдан қайтганига кўп бўлмади. Лекин барибир жисмоний ҳолатини яхшилаш керак". 

 
Эронга қарши финал олдидан фикрларингиз! 
 
"Эрон терма жамоасини жудаям ҳурмат қиламиз. У жамоа Осиёдаги энг кучли клублардан бири ҳисобланади. Биз албатта уларга муаммо яратиш учун майдонга тушамиз". 
 
Аввало ғалаба муборак бўлсин. Умуман олганда ҳимоямиз яхши кўринди, лекин дарвозабонимиз бироз хавотирга солди. Бу қанчалик сизни қониқтиряпти ва Муҳаммад Салоҳни қўриқлаш учун алоҳида режа ишлаб чиққан эдингизми? 
 
"Муҳаммад Салоҳни қўриқлашни иложи йўқ. Бироқ бундай футболчиларнинг имкониятларини камайтиришга ҳаракат қилдик. 
 
Биз тўпсиз жуда яхши ишлаяпмиз. Аммо бундай терма жамоаларга қарши зарба беришга йўл қўйиб берсангиз албатта улар фойдаланади ва хавфли вазиятлар яратади. Бугун дарвозамиз олдида қийналган вазиятларимиз ҳам бўлди, уларда ҳам зарба бериш учун қулай имкониятлар пайдо бўлди. Лекин жудаям хавфли вазиятлар ярата олишмади. Шу боис, мен учун бу жуда муҳим эди". 


Нега айнан Ўзбекистон терма жамоасини танладингиз? 
 
"Ўзбекистон қандай ишлаётганин кўрдим, улар ёшларга эътибор қаратмоқда, асосан маҳаллий футболчиларига фокусни қаратишган. Шу сабабли ҳам мен Ўзбекистонни танладим", - дея таъриф бериб ўтди италиялик собиқ футболчи.

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию