Каннаваро Ўзбекистоннинг Эрон устидан ғалабасидан сўнг мурожаат билан чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Эронга қарши ўртоқлик учрашувида қўлга киритилган ютуқдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Эронга қарши 3:1 ҳисобидаги ғалаба.

Биз яна бир бор юришимизни энг яхши тарзда – жуда кучли рақиб устидан ғалаба билан бошладик ва ажойиб мухлисларимизга байрам учун яна бир сабаб яратдик. Шу руҳда давом этамиз», — дея ёзган мураббий ўзининг инстаграм саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, кеча Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Каннаваро шогирдлари Эрон терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда мезбонлар сардори Элдор Шомуродов энг фаол футболчи сифатида ажралиб турди. У дастлаб 10-дақиқада рақиб ҳимоясидаги хатодан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди, иккинчи бўлимда эса 58-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, дублга эришди.

Эрон терма жамоаси эса фақат битта гол билан жавоб қайтара олди — 49-дақиқада ўзбек ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов тўпни тасодифан ўз дарвозасига киритиб қўйди. 

Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда майдонга захирадан тушган Ҳусайн Норчаев рақиб дарвозасини яна бир бор ишғол этиб, якуний ҳисобни белгилаб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!