Канте Бельгиядан янги клуб сотиб олди
Яқинда Лондоннинг "Челси" клубидан Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клубига кўчиб ўтган футболчи Нголо Канте Бельгиянинг "Виртон" клубини сотиб олди. Битим ёпилгани ҳақида клуб расмий сайти хабар берди.
Расман Канте июль ойининг биринчи кунида "Виртон" эгасига айланади. Яқин орада клубда янги директорлар кенгаши тузилади.
Маълумот учун, 32 ёшли Кантенинг ўзи яқинда "Челси"да етти йил ўйнади. Франциялик хавбек энди Саудия Арабистонида "концерт беради".
Фикрлар