Канте "Челси" мухлисининг тўйига борди

«Челси» клуби ярим ҳимоячиси Нголо Канте “аристократлар”нинг ашаддий ишқибози ҳисобланган Фрэнк Халиднинг қизининг тўйига ташриф буюрди.

RMC Sport нашри тарқатган хабарга кўра дастлаб Канте “Челси”нинг муҳим ўйинлари борлиги ва Франция терма жамоасининг ўйинларига яқин қолгани сабаб ушбу тўйга боришни рад этган. Бироқ, жароҳат олгач тўйга боришга қарор қилган. Маросимда кўпчилик у билан суратга тушди, хатто айримлар унга жамоасини алмаштириш кераклигини маслаҳат беришди.

Эслатиб ўтамиз, Канте жорий йилнинг май ойида юрагини операция қилдирган Фрэнк исмли мухлисни ҳам шифохонага кўргани борган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!