Канте:
Ads

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Нголо Канте жамоадаги ҳолатидан мамнун эканлигини айтиб ўтди.

"Мен "Челси"да ўзимни уйдагидек ҳис этаман. Бу менинг жамоам, мен "Челси" футболчисиман. Бу йил менинг Лондондаги иккинчи мавсумимдир. Биринчиси жуда омадли ўтди. Биз Англия чемпиони бўлдик. Мен ЕЧЛда ўйнадим. Энди мавсумни кучли тўртликда якунлашимиз керак. 

Биз охиригача курашамиз ва ЕЧЛга йўлланма берувчи ўрин учун кураш олиб борамиз. Англия кубоги ҳам яхши турнир саналади. Мазкур турнир биз бу мавсум қўлга киритишимиз мумкин бўлган ягона соврин саналади", - деб айтиб ўтди франциялик футболчи.