Канте "Челси"да қолади

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Н'Голо Канте ўзининг келажаги борасида якуний қарорга келди. Бу ҳақда Le 10 Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича ПСЖ ва "Реал" Мадрид клубларининг жиддий қизиқишларига сабаб бўлаётган 27 ёшли франциялик футболчи "Стэмфорд Бриж"да қолиб “аристократлар” сафидаги фаолиятини давом эттиришга қарор қилган.

Маълумот учун, Канте ўтган мавсум “Челси” сафида жами 48та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!