Канте Европага қайтиши мумкин
"Ал-Иттиҳод" сафида ҳаракат қилиб келаётган ярим ҳимоячи Н'Голо Канте Европага қайтиши мумкин. Бу ҳақда "Sports Digitale" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, франциялик хавбекнинг хизматларига ҳозирда Истанбулнинг "Фенербахче" жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Туркия гранди Кантени сотиб олиш учун Саудия клубига 4 миллион евро беришга тайёрлигини маълум қилган. 34 ёшли футболчининг "Ал-Иттиҳод" клуби билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг ёзида якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, Н'Голо 2023 йилдан бери Саудия клуби сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида футболчи 105 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол ва 11 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.
Фикрлар