Канте "Навбаҳор"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрда?
Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Ал-Иттиҳод" баҳси бўлиб ўтди. Кескин ва муросасиз ўтган баҳсда жамоалар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Беллашувдан сўнг Жидда клуби футболчиси Н'Голо Канте ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
- Бугунги ўйинимиздан қониқдим. Беллашувнинг биринчи дақиқаларидан то охиригача курашдик. Бироқ керакли натижа бўлмади. Жавоб учрашувида яхши натижа қўлга киритиш учун бор кучимизни берамиз.
- Европа Чемпионлар лигаси ва Осиё Чемпионлар лигаси ўртасидаги фарқ қандай?
- Ҳар иккала мусобақада ҳам кураш бор. Шахсан мен учун Осиё Чемпионлар лигаси янги чақирув ва бу мусобақада мен ҳар томонлама кўрсатишга ҳаракат қиламан.
Фикрлар