Канте нега ПСЖнинг таклифини рад этди?

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Нголо Канте ўзига ПСЖдан таклифлар бўлганини тасдиқлади.

“Мен “Челси”да бахтлиман. Менга Лондондаги ҳаёт ва жамоанинг лойиҳаси ёқади. ПСЖнинг таклифига келсак, мен уни спорт сабабларига кўра рад этдим”, - дейди франциялик футболчи.

Маълумот учун, Канте “аристократлар” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 150 та ўйинда майдонга тушди ва 11 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!