Кападзе: "Ўтган йили таркибда рақобат кучли эди"

Суперлига 11-туридан ўрин олган “Олимпик” – “Нефтчи” (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Нефтчи”га қарши ўйин осон бўлмаслигини билар эдик ва шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Биринчи бўлимда ҳаво бироз иссиқ эди ва темп ҳам у қадар юқори бўлмади. Иккинчи тайм эса қизиқарли ўтди. Дуранг адолатли бўлди. Боиси, ҳар иккала жамоада ҳам қулай имкониятлар бўлди. Бугунги баҳс биринчи голгача эди.

Ротация ишларини амалга оширяпмиз. Айниқса, ҳужум чизиғида. Сабаби, ҳужумчиларга саволларим кўп. Шу сабаб ҳужум ва марказда ротация қиляпмиз. Ўтган йили таркибда рақобат кучли эди. Бу мавсум янги ёшларни жалб этдик ва улар ҳам ўзига яраша тажриба орттиришди. Ўйлайманки, бугун захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам яхши ҳаракат қилишди”, – деди Кападзе.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!