Кападзе шогирдлари Париж Олимпиадаси йўлида қайси жамоалар билан тўқнаш келади?

Хабарингиз бор, 6 – 12 сентябрь кунлари Осиё қитъасида Олимпиадага йўлланма берувчи Осиё чемпионати учун саралаш ўйинлари бўлиб ўтади. Хўш, бу мусобақа формати қандай? Гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар финал босқичига ўтадими? Осиё чемпионатида қайси ўринлар тўғридан-тўғри Париж Олимпиадаси учун йўлланма беради? Шу ва бошқа кўплаб саволларга батафсил жавоб бериб ўтамиз.

Саралаш босқичи.

ОФК минтақасидаги 43 жамоа 11 гуруҳга бўлинган холда, Қатар мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатида иштирок этиш учун кураш олиб боради.  Гуруҳлар қуйидагича кўриниш олган

guruhlar-u23-2

guruhlar-u23-1

Тимур Кападзе бошқарувидаги Ўзбекистон терма жамоаси “Е” гуруҳидан ўрин эгаллаган бўлиб, барча ўйинларини Тошкентда бўлади. Яъни, ўйинлар бутун Осиё бўйлаб марказлашган холда ўтказилади. Ҳар бир гуруҳда бир жамоа мезбонлик қилади. Саралаш босқичи Париж Олимпиадаси сари илк синов саналади. Мураббий саралаш ўйинлари учун қуйидаги кенгайтирилган (Якунда 23 футболчи танлаб олинади) таркибни эълон қилди:

923123

Кападзе шогирдлари жуда зич тақвимда 3 та ўйин ўтказади. Аввалига, қўшни – Афғонистон билан куч синашсак, 2 турда Гонконг билан тўқнаш келамиз. Ҳал қилувчи 3-турда Эрон билан ўйин жамоамизни кутиб турибди. Баҳсларнинг қайси аренада ўтказилиши ва вақтлари қуйидаги расмда тўлиқ эълон қилинган.

u23-reglament-s

Мусобақа форматига кўра, ушбу саралаш босқичидан ўз гуруҳларидан биринчи ўринни эгаллаган 11 жамоа кейинги босқич йўлланмасига эга чиқади. Шунингдек, 4 та энг яхши иккинчи ўрин эгаси ҳам Қатар мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Бутун Осиё минтақасида ўйинлар 6-12 сентябрь санасида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Қатар мезбонлик қиладиган Осиё чемпионати

лаыфлщаы

Яқиндагина мундиални аъло даражада қабул қилган мамлакат 2024-йилнинг 15 апрель – 3 май саналарида бутун Осиё қитъасини эътиборини тортади. Айнан шу кунлар оралиғида “Ал Байт”, “Лусаил”, “Ал Раян” ва “Ал Тумам” ареналарда навбатдаги 23 ёшга қадар бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақага бўлган эътибор катта. Сабаби, турнирда муваффақиятли иштирок этган 3 жамоа тўғридан-тўғри Париж Олимпиадаси иштирокчисига айланади. Мусобақа ғолиби, вице чемпион ва учинчи ўрин учун бўлган ўйин ғолиби ҳақида сўз бораётганини дарров тушундингиз.Турнирда 4-ўринни олган жамоа эса, Африка қитъасининг 4 ўриндаги жамоаси билан тўқнаш келади.

AFrkadagi 4 jamoa

Ҳудди Осиё сингари, уларга ҳам 3,5 та йўлланма тақдим этилган. Африка қитъасида ўтказилган мусобақада Марокаш финалда Мисрни 2:1 ҳисобида таслим этган холда чемпион бўлган бўлса,учинчи ўрин учун ўйинда Мали ёшлари Гвинея устидан ғалаба қозонган. Осиё қитъасида 4 ўринни олган жамоа ҳал қилувчи ўйинни Гвинея U23 жамоасига қарши ўтказади.

Катта йўл ёқасидаги жамоамизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Тўлқин Хайит
06/09/2023 11:01
Фақат биринчи ўрин бошқаси бизни қониқтирмас экан.
&
Тўлқин Хайит
06/09/2023 11:01
Фақат биринчи ўрин бошқаси бизни қониқтирмас экан.