Кападзе: "Тикланиш жараёнини массаж ва муз билан амаллаяпмиз. Овқат масаласида ҳам муаммолар бор"
Хабариниз бор, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинларида Саудия Арабистонини мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди. Мазкур ўйиндан кейин Тимур Кападзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Рақибга деярли имкон бермадик. Иккинчи таймда имкониятларимизни кутиб, ундан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Гол ўтказиб юборганимиз учрашув сўнггига қадар бизни асабий ҳолда бўлишимизга сабаб бўлди. Камчиликлар ҳар доим бўлади. Буни устида ишлаймиз. Асосийси бугун болларнинг руҳий ҳолати аъло даражада эди".
"Тикланиш. Биз деярли ҳар бир ўйинда бу муаммо билан тўқнаш келамиз. Тикланиш жараёнини массаж ва муз билан амаллаяпмиз. Шу билан бирга, овқат масаласида ҳам муаммолар бор. Шу пайтгача амаллаб келдик. Менимча, бундан кейин ҳам ҳаммаси жойида бўлади".
"Сариқ карточкалар билан муаммоларимиз йўқ. Ярим финалда ҳамма қайтади. Фақатгина Ҳожимат Эркинов бизга ёрдам бера олмайди".
Кейинги рақиб ҳақда:
"Иккала жамоани ҳам озми-кўпми биламан. Ўйинларини кўрдик. Иккаласи ҳам кучли жамоа. Кўрамиз, ким ярим финалга чиқар экан. Мазкур баҳсга ҳам яхши тайёргарлик кўрамиз", - деди Кападзе.
Фикрлар