Кападзе: "Якуний қарорни вақт кўрсатади"

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийлигига асосий номзод сифатида кўрилаётган Темур Кападзе мазкур лавозимни қўлга олишдаги қийинчиликлар ҳақида гапирди.

Мутахассис "Ўзбекча Футбол" лойиҳаси давомида эксклюзив алоқада ўз фикрларини билдирди.

- Эътиборни кейинги ўйинларга қаратиш керак. Жамоани муҳим учрашувлар кутиб турибди. Ҳозирча мазкур ҳолат бўйича ҳеч нарса маълум эмас. Бу лавозим катта масъулият талаб этишини инобатга олган ҳолда вазиятни тўғри баҳолаш лозим. Якуний қарорни эса вақт кўрсатади. Мазкур ўринга қай мутахассис тайинланишидан қатъий назар жамоадаги фаолиятида омад тилайман, - деди 43 ёшли мутахассис.

Маълумот учун, аввалроқ 2021 йилдан бери терма жамоани бошқариб келган мураббий Сречко Катанец соғлигидаги муаммолар сабабли мазкур лавозимд ан озод этилган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Депутат Уктамович
22/01/2025 20:48
Омад , нима бугандаям яхшиликга булсин, Сречко тогага Рахмат, Аллох шифо берсин, Иншоллох тузалиб, ЖЧ -да Темур ёнида туриш насиб килсин