Асосий мазмунга ўтиш

Капелло: «60-дақиқагача «Интер» суст ва ланж ўйнади»

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Интер» бир ўйинчи кам бўлса-да, «Шахтёр»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди, Фабио Капелло жамоанинг ўйинини суст деб баҳолади.

ЕЧЛ умумий босқичининг 3-турида Миланнинг «Интер» клуби ўз майдонида «Шахтёр»ни минимал ҳисобда мағлуб этди — 1:0. Машҳур мураббий Фабио Капелло учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Интер» учрашувни жуда секин бошлади. Жамоа паст суръатда ўйнади ва рақибга прессинг қилмади. Биринчи бўлимда дарвоза томон атиги бир марта аниқ зарба йўлланди. Майдонда 60-дақиқагача суст ва ланж ўйнаган «Интер»ни кўрдим. Уларни доимо учинчи узатмада ҳаракатланадиган, фақат ўйин охиридагина бешинчи узатмага ўтадиган машинага қиёслаш мумкин», — дея Капеллонинг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport.

Эслатиб ўтамиз, «Интер» ҳимоячи Алессандро Бастони четлатилганидан кейин майдонда ўн киши бўлиб қолганига қарамай, ғалабани сақлаб қолди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ