Капелло: Аллегрининг ўрнида бўлганимда МЮга борардим

Англия терма жамоаси ва "Милан" клуби собиқ бош мураббийи Фабио Капелло "Ювентус"нинг собиқ устози Массимилиано Аллегри қайси жамоани бошқариши мумкинлиги борасида фикр билдирди.

"У "Бавария"га жуда мос келади. Аммо Анчелоттидан кейин, Германияда италияликларга қандай қарашлигини билмайман.

Англия жуда қулай, бу ерда яхши иш топиш мумкин ва АПЛ бу ўз тажрибангизни оширишингиз учун жуда яхши чемпионат.

Аллегрининг ўрнида "Манчестер Юнайтед"га борган бўлардим," - деди Капелло.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!