Капелло "Интер"нинг янги юлдузини омадсиз трансфер, деб атади
Европа майдонларидаги энг нуфузли мусобақа – Чемпионлар лигаси катта клублар учунгина эмас, янги келган футболчилар учун ҳам ҳақиқий синов майдони ҳисобланади. Шу боис тажрибали мутахассислар ҳар бир ўйинни диққат билан кузатади. Улар орасида Фабио Капелло ҳам бор эди – у «Интер»нинг «Реал»га қарши ўйинини синчиклаб томоша қилди ва баъзи хулосаларини ошкор этди.
Капелло айниқса бир футболчи ҳақида шубҳада эканини яширмади.
«Мен бир ўйинчи борасида ҳали ҳам тўлиқ ишонч ҳосил қилганим йўқ, айниқса уни айнан шу роль учун олишганини инобатга олсак. Дарҳол исмини айтаман – Стоунз. У «Сити» таркибида жуда яхши ўйнаган, тез-тез ярим ҳимояда ҳам ҳаракат қилган. Албатта, у орқа чизиқдан ҳужумни бошлаб беришда маҳоратли, лекин унинг тўғридан-тўғри ҳимоядаги ўйини баъзан талаб даражасида эмас», – дея Фабио Капеллонинг сўзларини келтиради fcinter1908.it сайти.
Эслатиб ўтамиз, «Интер» ушбу учрашувда «Реал»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Фикрлар