
"Карагюмрук" ғалаба қозонди. Шукуровдан ассист!
Туркия Суперлигаси 21-туридан ўрин олган "Анкарагужу" ва "Фотиҳ Карагюмрук" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур беллашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Легионеримиз Отабек Шукуров баҳсни асосий таркибда бошлаб, 71-дақиқада захирага олинди. Отабек жамоасининг биринчи голига ҳаммуаллифлик қилди. Ҳамюртимизнинг қанотдан узатган тўпини Мбайе Диане дарвозага жойлаб қўйди.
Маълумот учун, "Фотиҳ Карагюмрук" 26 очко билан 9-ўринда бормоқда.
Comments